Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда юк ташиш транспортини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди
20:12 / 2016-11-10

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида «Ўзбекистонда юк ташиш транспортини ривожлантириш истиқболлари» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида «Ўзбекистонда юк ташиш транспортини ривожлантириш истиқболлари» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мустақилликнинг илк йилларидан йўллар ва коммуникациялар қурилишига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.

Транспорт-коммуникация тармоғини модернизациялаш ва транзит салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилиши мамлакатимизнинг халқаро транспорт коммуникацияларига интеграциялашувига хизмат қилмоқда. Соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштиришда Биринчи Президентимизнинг 2015 йил 6 мартдаги «2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда.

2015-2019 йилларда Ўзбекистон йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун 10 миллиард долларлик 150 дан зиёд лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Ахборот-коммуникация тизимини, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация қурилишини ривожлантириш бўйича устувор йўналишни амалга ошириш доирасида барча инфратузилма соҳаларини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш, шунинг ҳисобидан юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқариш харажатларини камайтириш муҳим вазифа ҳисобланади.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти транспорт-логистика хизматлари ва йўловчиларни ташишда нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиё минтақасида катта салоҳиятга эга. Бу борада транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш бўйича МДҲ, Европа ва Осиё давлатлари билан тўғридан-тўғри келишувларга эга «Ўзбектемирйўлэкспедиция» унитар корхонаси томонидан халқаро ва маҳаллий темир йўл ташувлари бўйича хизматлар қулайлиги ва самарадорлиги билан ажралиб туради.

Мамлакатимизда суюлтирилган газдан фойдаланувчи транспорт воситалари сони тобора ортмоқда. Атмосферага чиқаётган зарарли моддаларни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар самарасида 2008-2012 йилларда 161 мингдан зиёд транспорт воситаси газ ёнилғисига ўтказилган бўлса, 2013-2017 йилларда яна 74 мингдан ортиқ автомобиль транспорти шу турдаги ёнилғига ўтказилиши белгиланган.

Табирда соҳада амалга оширилаётган ишларни янада кенгайтириш, кичик бизнес учун транспорт-логистика хизматларини ривожлантириш каби қатор масалалар муҳокама этилди.