Трансформаторларнинг кириткич ускуналари янгиланмоқда
Ҳозирда “Тахиатош иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятида 220 кВли куч трансформаторларининг юқори кучланишли кириткич ускуналарини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида эски киритгичлар ўрнига замонавий, RIN изоляцияли юқори кучланишли киритгичлар ўрнатилмоқда. Бу каби ускуналар хавфсизлик ва ишончлиликни ошириш билан бирга, электр энергиясини узлуксиз узатишда муҳим омил ҳисобланади.
Айни пайтда трансформаторларнинг янги киритгичларини ўрнатиш ишлари якуний босқичга кирди. Ушбу ишлар “Ўзбекэнерготаъмир” акционерлик жамияти ва “Ўзбекэнергосозлаш” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари ҳамда ускуна ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири