Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трансформаторлар операцияси фош этилди
15:24 / 2021-12-30

Божхона органлари томонидан божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларнинг ноқонуний кириб келишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк булоқ” божхона пости ходимлари божхона постига келтирилган ҳужжатларда 15 дона “трансформаторнинг қисмлари” дея кўрсатилган товарларни белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди. Натижада, қиймати 321,6 миллион сўмлик ҳужжатлардаги товарлар “трансформатор қисмлари” эмас, аслида тайёр трансформаторлар эканлиги маълум бўлди.

Навбатдаги шунга ўхшаш ҳолатда эса хориждан келтирилган қиймати 426,2 миллион сўмни ташкил этувчи 17 дона трансформаторлар божхона юк декларацияси ва йўл юк кузатув ҳужжатларида “янги” деб кўрсатилган бўлсада, аслида муқаддам фойдаланишда бўлганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2019 йил 1 сентябрдан илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона

бошқармаси Ахборот хизмати.