Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трансформатор пункти шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига уланган
15:44 / 2022-12-19

Айни кунларда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ишчи гуруҳ аъзолари назорат тадбирларини ўтказмоқда.

Унга кўра, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги “Оқтош ота” МФЙда кўп қаватли уйлар қураётган “AGROMIR BUILDINGS” МЧЖга қарашли қурилиш объектида 400 кВА қувватли трансформатор пункти шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига уланганлиги аниқланди. Натижада 330,5 минг киловатт соат миқдордаги ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 148,7 миллион сўм қайта ҳисоб амалга оширилди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 1700 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.  

Ўз навбатида, бундай назорат тадбирлари тизим ташкилотлари томонидан ҳам ташкил этилмоқда.  

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали томонидан  ўтказилган тадбирларда Янгиер шаҳрида ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри электр тармоғига уланган истеъмолчилар аниқланди ва уларга нисбатан далолатнома расмийлаштирилди.  

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали матбуот хизматининг маълум қилишича,  Ургут тумани Деҳқонобод электр тармоқлари корхонаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиши натижасида 30 дан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Айни пайтда қонунбузарлар томонидан давлат корхонасига етказилган зарар миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинмоқда.  

Ўғирлик қилганларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.  

 

ЎзА