Трансбайкал аҳолиси кучли совуқ туфайли огоҳлантирилди
Транс-Байкал гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги департаментидан олинган маълумотга кўра, 21-23 январь кунлари Байкал орти ўлкасида ҳаво ҳарорати -45 даражагача тушиб, совуқ янада кучайиши кутилмоқда. Шу муносабат билан тегишли идоралар “Фавқулодда огоҳлантириш!” эълон қилган.
Тўсатдан қаҳратон совуқ келиши ортидан аҳолига иссиқ кийим ва пойабзал кийиш, совуқда кўп вақт турмаслик, исиниш учун яқин атрофдаги дўкон, турар-жой биноларига кириш жойларидан фойдаланиш тавсия этилди. Уйга қайтгач, дарҳол иссиқ чой ичмаслик ёки иссиқ душ қабул қилмаслик лозимлиги ҳам қўшимча қилинган. Боиси, тана ҳарорати кескин ўзгариши юрак-қон томири тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Г.Сатторова, ЎзА