Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трампнинг Тинчлик режаси такомиллаштирилади (+видео)
14:30 / 2025-11-25

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Россия – Украина урушини тўхтатиш бўйича музокарада сезиларли ўсиш кузатилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, янгиланган ва такомиллаштирилган тинчликка эришиш ҳужжати тайёр бўлган. Мулоқот шу ҳафта давом эттирилади.

“Reuters” хабарига кўра, Қўшма Штатлар қайд этганидек, янгиланган режа Украина учун хавфсизлик кафолатини кучайтиради, чунки лойиҳага тегишли қўшимча ва аниқлик киритилган.

Баёнотдаги Киевни безовта қилаётган асосий жиҳатлар синчковлик билан кўриб чиқилган.

Нашр айни пайт муҳокама қилинаётган Зеленскийнинг АҚШга ташрифи, эҳтимол, шу ҳафта амалга ошиши мумкинлигига эътибор қаратган. Президентлар энг нозик мавзулар, жумладан ҳудудий масалани ҳам муҳокама қилиши мумкин.

Якшанба куни Украина ва Америка расмийлари музокарада жиддий илгари силжиш бўлганини қайд этса-да, Трамп Украина раҳбариятини ношукурликда айблаб, танқид қилган.

Зеленский эса мамлакат оғир танлов олдида турганини айтиб, Украина шаънидан айрилиши ёки энг муҳим халқаро ҳамкори бўлган АҚШни йўқотиши мумкинлигини таъкидлаган. Шундан кейин режани такомиллаштириш зарурати юзага чиқди.

Бир неча хорижий нашр Европа иттифоқчилари, жумладан Буюк Британия, Франция ва Германия иштирокида тайёрланган муқобил режа ҳақида маълум қилди. Рубио эса бу ташаббусдан хабардор эмаслигини билдирди.

“Reuters” ёзишича, мазкур алоҳида режада Украина армияси сонини тинчлик даврида 800 000 гача чеклаш белгиланган. АҚШ ҳужжатида эса бу рақам 600 000.

Хуллас, АҚШ таклиф қилган режада армия сонини қисқартириш, НАТОга киришдан воз кечиш, Украина қўшини Донецкнинг айрим ҳудудларидан чиқиши ҳамда Херсон ва Запорожье фронти музлатилиши каби шартлар бор. Бунинг эвазига Киев ишончли хавфсизлик кафолати олади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cFJVv5S-vus" title="Trampning Tinchlik rejasi takomillashtiriladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

К.Бекжонов, ЎзА