Трампнинг тариф сиёсати АҚШ иқтисодиётига фойда келтирдими?
2025 йил январь ойида Оқ уйга қайтган Дональд Трамп АҚШ савдо сиёсатини тубдан ўзгартириб, деярли барча мамлакатлардан импорт қилинадиган товарларга йирик тарифлар жорий қилди. Бундай амалиёт глобал таъминот занжирини бузиб, бизнесга ва истеъмолчига босимни оширди. Шу билан бирга Америка бюджетига ҳам ўнлаб миллиард доллар зарар келтирди.
“Yel” бюджет лабораторияси маълумотига кўра, мамлакатда амалдаги тариф ставкаси ноябрь ойига келиб қарийб 17 фоизга етди. Бу 1935 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич. Бож тўлайдиган импортчи ошиқча харажатни асосан истеъмолчи зиммасига юклади, яъни нархни оширди. Шу боис 2025 йил иқтисодиёт учун энг беқарор йиллардан бирига айланди.
Тўғри, ўтган йил бошидан буён тариф сиёсати 236 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирди, аммо бу миқдор умумий федерал даромадга нисбатан аҳамиятсизлигича қолмоқда.
Қўшимча солиқ Хитой билан савдога ўта жиддий таъсир кўрсатди: Чин мамлакатидан импорт қарийб 25 фоиз камайди ва ўртача тариф 47,5 фоизга кўтарилди. Бинобарин, Мексика, Вьетнам ва Тайвандан етказиб бериш миқдори ортди.
С.Раҳимов, ЎзА