Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон президент сайловига номзодини қўймоқчи
13:09 / 2022-12-06

АҚШнинг 45-Президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон ўзининг собиқ раҳбари қайта президент бўлмаслиги учун 2024 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловида ўз номзодини кўрсатиши мумкинлигини маълум қилди.

"Агар ҳозирги номзодлар Трампдан воз кеча олмаса, мен президент сайловида иштирок этишга тайёрман", – деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.  

Болтон ўз қарорини АҚШ Конституциясини ҳимоя қилиш зарурлиги билан изоҳлади. Чунки, ўтган ҳафтада  Дональд Трамп бир қатор қонунларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтганди. Собиқ президентнинг фикрича, 2020 йилдаги президент сайловида қонунбузарликларга йўл қўйилган.  

Жон Болтон 2018-2019 йилларда Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бўлганди. Кейинчалик Трамп ундан лавозимни тарк этишни талаб қилган. Болтон лавозимини тарк этганидан сўнг, Трампни танқид қилиб ёзган мемуарларини эълон қилди.