Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трампнинг навбатдаги нишони – Гарвард
12:26 / 2025-04-15

Трамп маъмурияти “итоатсизлик қилган” Гарвард университетининг 2 миллиард доллардан кўпроқ маблағи музлатиб қўйилганини эълон қилди. Бу ҳақда BBC ёзди.

– Гарвард билан боғлиқ кутилмаган янгилик мамлакатимизнинг энг нуфузли университет ва коллежларида хавотир уйғотиб, ҳуқуқ тушунчаси емирилиши жараёнини кучайтиради, – дейилган Таълим департаменти баёнотида.

Маълум бўлишича, Оқ уй ўтган ҳафта мазкур нуфузли ўқув муассасига бир неча талабдан иборат рўйхат юборган. Ҳужжатда бошқарув тизими, ишга қабул қилиш амалиёти каби айрим тартиб-қоидаларга ўзгариш киритилиши зарурлиги айтилган.

Гарвард ушбу талабларни рад этди ва Оқ уй университетни назорат қилишга уринаётганидан норозилик билдирди. Хуллас, АҚШнинг энг йирик олий таълим даргоҳи Трамп маъмуриятининг жамоа сиёсатини ўзгартиришга қаратилган босимига қарши чиқди. Агар Оқ уй қўйган кенг қамровли талаб бажарилса, Гарвард устидан назоратнинг салмоқли қисми ҳукумат қўлига ўтади.

Мусулмон Зиё, ЎзА