Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трампнинг компанияси солиқ идораларини алдаганликда айбланяпти
11:20 / 2022-12-07

АҚШ собиқ Президенти Дональд Трампнинг “The Trump Organization LLC” кўчмас мулк компанияси 15 йил давомида солиқ идораларини алдаб келиб, жиноий чизмани қўллаб-қувватлаганликда айбдор, деб топилди. Нью-Йорк штати суди ҳукм санасини 13 январга белгилади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Компания барча моддалар, жумладан, жиноий тил бириктириш ва бизнес ҳужжатларини сохталаштиришда гумонланмоқда. Трампнинг ўзи бу иш бўйича айбланмаган.

Тергов маълумотига кўра, бутун дунё бўйлаб меҳмонхоналар, гольф майдонлари ва бошқа кўчмас мулклар бошқарувчиси бўлган “The Trump Organization LLC” топ-менежерлар, жумладан, собиқ молия директори Аллен Вайссельбергнинг шахсий харажатларини ёпиб келган, компанияга бегона шахсларга бонус чеклари тарқатиш билан шуғулланган.

Компания 1,6 миллион долларгача жаримага тортилиши мумкин. Мутахассислар фикрича, бу миқдор корхона учун оғирлик қилмаса-да, ҳукм айбдор томоннинг бизнес имкониятини мураккаблаштириши мумкин.