Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трампнинг иммиграция сиёсати рейтингига таъсир кўрсатди
14:05 / 2026-01-27

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг оммавий қўллаб-қувватланиш даражаси кескин иммиграция сиёсати натижасида 38 фоизга тушган. Бу ҳақда "Reuters" хабар тарқатди.

Сўров натижасига кўра, америкаликларнинг аксари чегара назорати ва мамлакатдан чиқариб юбориш амалиётини кучайтириш, муҳожирлар ҳуқуқини чеклаш каби қарорларни маъқулламайди. Мутахассислар эса бундай сиёсат инсон ҳуқуқи тизими ҳамда иқтисодиёт ва меҳнат бозорига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Трамп тарафдорлари эса иммиграция сиёсати миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, ноқонуний миграцияни камайтириш учун зарур, деб ҳисоблайди. Бинобарин, умумий рейтинг пасайиши мазкур масала АҚШ жамиятида кескин баҳсга сабаб бўлаётганидан дарак бермоқда.

Ф.Яхшибоева, ЎзА