Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трампнинг Эроннинг ядро объектларига ҳужум қилишни режалаштиргани маълум бўлди
14:38 / 2020-11-17

АҚШ президенти Дональд Трамп 12 ноябрь куни яқин ҳафталарда Эроннинг асосий ядро объектларига нисбатан “чора кўриш” имкониятлари бўйича ўзининг асосий маслаҳатчилари билан кенгаш ўтказган, деб хабар қилади New York Times нашри.

Нашрнинг ёзишича, учрашувда вице-президент Майк Пенс, давлат котиби Майк Помпео, вақтинчалик мудофаа вазири Кристофер Миллер ва АҚШ қуролли кучларининг штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли иштирок этган. Хабарда айтилишича, улар президентни ушбу қадамдан воз кечишга кўндирган. Маслаҳатчилар Оқ уй раҳбарини бундай қадам президентликнинг охирги ҳафтасида кенг қамровли можарога сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

New York Times нашрининг фикрича, ҳар қандай чора, у киберҳужумми ёки ракета зарбасими "катта эҳтимол билан” Эроннинг Натанзадаги ядро объектига қаратилган бўларди.

"Помпео билан генерал Милли ҳарбий беқарорлик ўта хавфли тус олишини баён қилгандан кейин маслаҳатчилар Эрон ҳудудига ракета ҳужумини амалга ошириш масаласи кўрилмаслигини тан олган ҳолда учрашувни тарк этишган, деб ёзади газета Трамп маъмурияти вакили берган маълумотга таяниб.

Бундан аввал Axios портали Трамп маъмурияти январда Жо Байденнинг инаугурациясигача Исроил ва Форс кўрфази мамлакатлари билан биргаликда Эронга қарши қатор санкциялар қабул қилишга тайёрланаётгани ҳақида ёзган эди.

 

ЎзА