Трампга ишонмайдиган америкаликлар сони ортмоқда
“Emerson College Polling” ташкилоти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг 40 фоиздан ортиғи АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан айтилган маълумотларни ишончли деб ҳисобламайди.
Таъкидланишича, респондентларнинг 26 фоизи Трамп тақдим этаётган маълумотларни ишончли деб ҳисобласа, 42,3 фоизи Қўшма Штатлар етакчисининг гапларига умуман ишонмайди.
Дональд Трампнинг президентлик фаолияти бўйича яна бир нуфузли ташкилот – “Gallup” компанияси ҳам тез-тез сўров ўтказиб туради. Унга кўра, Трампнинг лавозимини маъқуллаш рейтинги 37 фоизга тушиб, 2025 йил январида иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери энг паст кўрсаткичга етди.
С.Раҳимов, ЎзА