Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп хориж фильмларига 100 фоизлик солиқ солмоқчи
12:38 / 2025-05-05

АҚШ Президенти Дональд Трамп Савдо вазирлиги ва Савдо вакили идорасига “мамлакатга кириб келаётган ва чет элда ишлаб чиқарилган барча фильмларга” 100 фоиз бож жорий этишга рухсат берганини айтди. Бу ҳақда "Euronews" хабар тарқатди.

– Америка кино саноати тезлик билан ортга ҳаракатланмоқда, – деб ёзган мамлакат етакчиси ижтимоий тармоқ орқали. – Бошқа давлатлар кино ижодкорлари ва студияларини Америкадан узоқлаштириш учун ҳар хил рағбат таклиф қилинади. Уларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракати миллий хавфсизликка таҳдиддир.

АҚШ киноси ва телевидениесида ишлаб чиқариш даражаси сўнгги йилларда СОVID-19 пандемияси, Голливуд гильдиясидаги 2023 йилги иш ташлаш ва Лос-Анжелес ҳудудидаги ўрмон ёнғинлари туфайли жиддий муваффақиятсизликни бошдан кечирмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА