Трамп Венгрия Бош вазири билан учрашди
АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашди. Америка собиқ раҳбарининг ўзи тарқатган хабарда, жумладан, шундай сўзлар бор:
- Дўстим Орбан билан вақтни ажойиб ўтказдик. Биз кўплаб мавзуларни муҳокама қилдик. Бош вазирнинг апрель ойида бўлиб ўтган парламент сайловидаги ғалабасини иншонладик.
Трамп ва Орбан учрашуви Бедминстер (Нью-Жерси штати)да бўлиб ўтган.
Трамп парламент сайловида Орбанни қўллаб-қувватлаган. Венгрия Бош вазири ҳам, ўз навбатида, 2020 йил АҚШ президенти сайловида Трамни очиқ қўллагани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
ЎзА