Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп Венесуэладаги вазият бўйича матбуот анжумани ўтказди
23:18 / 2026-01-03

АҚШ президенти Дональд Трамп матбуот анжуманида Мадурони қўлга олиш операцияси ҳақида маълум қилди. Трампнинг сўзларига кўра, Венесуэла “хавфсиз ва қонуний ваколатли ҳукумат ўрнатилгунига қадар” АҚШ бошқарувида қолади. Трамп Матбуот анжумани итирокчиларига Николас Мадуронинг АҚШ ҳарбий кемасида Нью-Йоркка олиб келинаётган ҳолатдаги фотосуратини жамоатчиликка намойиш қилди.

АҚШ Адлия вазирлиги Николас Мадуро, унинг хотини ва ўғлига қарши янги айбловлар эълон қилди. Ҳужжатда Мадуро ва унинг ҳамкорлари ўз манфаатлари учун Венесуэлани “коррупция ва наркотрафик майдони”га айлантиргани айтилган.

• Улар пора олиш ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишида йўллар хавфсизлигини таъминлашган.
• Юзлаб ва минглаб тонна кокаин тайёрлаш ва етказиш билан шуғулланишган.
• Гиёҳванд моддаларни самолётлар, кемалар ва контейнерлар орқали ташишган.
• Дипломатик паспортлар, президент иншоотлари ва ҳарбий аэродромлардан фойдаланишган.
• Террористлар учун молиявий ва қуролли ёрдам кўрсаттшган.
• Қуролли тузилмалар ташкил этишган, қотилликлар, ўғирликлар ва зўравонликлар бўйича буйруқлар берган.

Мадуро ва аёлини Нью-Йоркнинг Жанубий округида суд қилиниши кутилмоқда. Ушбу жиноятлар судда исботланса ўлим жазоси ҳам қўлланиши ҳам мумкин.

Трампнинг айтишича, операция вақтида америкаликлардан қурбонлар бўлмаган, ҳеч қандай америка техникасига шикаст етмаган. 

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш эса АҚШнинг бу операциясини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб баҳолади ва барча томонларни тинч ва демократик жараёнга чақирди.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Мадурони “ноқонуний президент ва гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчи гуруҳ раҳбари” деб атади.

Демократик партия сенаторлари Трампнинг ҳаракатларини кескин танқид қилди. Улар Конгресс қўлловисиз АҚШнинг ҳарбий ҳаракат қилишини ноқонуний, хавфли ва нотўғри деб баёнот берди.

Шунингдек, АҚШ Венесуэлада нефть инфратузилмасини тиклашни режалаштирмоқда. Чунки, Трамп Венесуэлада нефть соҳасини тиклаш ва уни самарали бошқариш бўйича режаларини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирги нефть чиқариш даражаси Венесуэланинг ҳақиқий имкониятлари билан солиштирганда жудаям кам. Трамп Венесуэладаги нефть инфратузилмасини тўлиқ таъмирлаш ва тиклаш учун керак бўладиган миллиардлаб доллар харажатларини нефть корпорациялари тўлашини билдирган.

Кенжа Бекжанов, ЎзА