Женевада музокара давом этаётган бир пайт АҚШ Президенти Украина раҳбариятини ношукурликда айблади. Шунингдек, Европа давлатлари раҳбарларидан норозилигини билдираркан, санкцияга қарамай, Россия нефтини сотиб олишда давом этаётгани учун уларни танқид қилди.
Америка етакчиси “агар ўзи ҳокимият тепасида бўлганда, Россия – Украина уруши ҳеч қачон бошланмаслиги”ни яна бир бор такрорлади. Унинг таъкидича, АҚШ ва Украинадаги кучли раҳбарият можаронинг олдини олиши мумкин эди. Трамп аслида содир этилиши эҳтимоли бўлмаган урушни мерос қилиб олганини айтиб, минглаб инсонлар ўлимига олиб келган вазият учун Жо Байден маъмурияти ва Киев раҳбариятини айблади.
Ушбу баёнот ижтимоий тармоқда тарқалгандан бир неча соат ўтиб, Украина Президенти Владимир Зеленский Россияни “босқинчилик урушини бошлаган”ликда айблаб чиқди:
– Бутун дипломатик жараён моҳияти кўрсатдики, айнан РФ бу урушни бошлади. Ҳарбий ҳаракатни тўхтатишдан бош тортиб келаётган ҳам Россия.
Украина раҳбари фикрича, “Рус ҳарбийлари шафқатсизликка йўл очувчи буйруқлар асосида ҳаракат қиляпти, бу эса фронт чизиғида ва Украина шаҳарларига берилаётган тинимсиз зарбалар оқибатида ҳалок бўлаётганлар сонини кўпайтирмоқда. Шунингдек, урушга барҳам бериш мақсадида олиб борилаётган музокаралар амалда натижа бермаяпти.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/VE41evruaQE" title="Tramp Ukrainani noshukurlikda aybladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>К.Бекжонов, ЎзА