Трамп учинчи дунё мамлакатларидан иммиграцияни бутунлай тўхтатмоқчи
- АҚШ тизими тўлиқ тикланиши учун учинчи дунёнинг барча давлатларидан иммиграция бутунлай тўхтатилади... мамлакатимиз фуқароси бўлмаганларга бериладиган ҳар қандай федерал имтиёз ва субсидия бекор қилинади, - деб ёзди Оқ уй раҳбари Дональд Трамп ижтимоий тармоқ саҳифасида.
Америка етакчиси жамоатчилик олдида айбдор, хавфсизликка таҳдид соладиган ёки Ғарб цивилизациясига мос келмайдиган ҳар қандай хорижий фуқаро АҚШдан депортация қилинишига ваъда берди.
С.Раҳимов, ЎзА