АҚШ Президенти Жанубий Кореядан импорт қилинадиган автомобиллар ва бошқа маҳсулотларга бож 15 фоиздан 25 фоизгача оширилишини эълон қилди. Ўтган йилги савдо битими ижросини кечиктиришда айбланган Сеул расмийлари бу қарорни кутилмаган, дея баҳолаб, вазият Вашингтон билан савдо муносабатини янада мураккаблаштираётганини таъкидлади.
2025 йил июлида икки давлат раҳбарлари ўртасида тузилган келишувга кўра, Корея Республикаси АҚШга 350 миллиард доллар сармоя киритиши эвазига корейс экспортига солиқ пасайтирилиши керак эди.
Тариф оширилиши биринчи навбатда автомобилсозликка зарба бериши кутиляпти. АҚШ Жанубий Корея учун Хитойдан кейинги иккинчи йирик экспорт бозори бўлиб, юбориладиган маҳсулотнинг чорак қисмини автомобиллар ташкил этади.
"Hyundai" ва "Kia" акциялари ушбу хабардан сўнг тебранди, миллий валюта вон заифлашди. Таҳлилчилар Трамп мазкур қарори билан Сеулга кучли босим ўтказиш, музокарада ён беришга мажбурлашга уринмоқда. Бу ҳолат 2026 йил савдо барқарорлигига эришиш умидини сўроқ остига қўяди ва АҚШнинг бож сиёсати яна глобал бозор учун асосий хавф омили бўлиб қолаётганини кўрсатади.
Мусулмон Зиё, ЎзА