Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп: Саудия НАТОга аъзо бўлмаган муҳим иттифоқчимиздир
14:01 / 2025-11-19

АҚШ Президенти Дональд Трамп Саудияни НАТОга аъзо бўлмаган муҳим иттифоқчи сифатида эътироф этди. Бу ҳақда "РИА Новости" ёзган.

- Саудия Арабистонини НАТОга аъзо бўлмаган асосий иттифоқчи сифатида белгилаш орқали ҳарбий ҳамкорлик кўламини кенгайтираётганимиздан мамнунман, - деди Америка етакчиси Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон шарафига уюштирилган тантанали кечки базм чоғида.

Ўзаро музокарадан сўнг Оқ уй икки мамлакат Стратегик мудофаа шартномаси (SDA) имзоланганини эълон қилди. Трамп воқеани тарихий, дея баҳолади. Бундан ташқари АҚШ раҳбари ушбу араб давлатига келажакда Ғ-35 қирувчи самолётлари етказиб бериш назарда тутилган йирик мудофаа таъминоти тўпламини ҳам маъқуллаган. Шунингдек, Саудия Қўшма Штатлардан 300 га яқин танк сотиб олишга ҳам рози бўлди.

Очиқ манбаларга кўра, Вашингтон НАТО аъзоси бўлмаган 19 мамлакатга иттифоқчи мақомини берган. Мазкур рўйхатга Аргентина, Австралия, Баҳрайн, Бразилия, Колумбия, Миср, Исроил, Иордания, Кения, Қувайт, Марокаш, Янги Зеландия, Покистон, Филиппин, Қатар, Жанубий Корея, Таиланд ва Тунис киритилган.

Пентагон веб-сайтида Тайвань расмий декларациясиз шундай иттифоқчи сифатида тан олинган.

Трамп таъкидлаганидек, бюрократик тадбирлар юмшатилишини англатадиган бу мақом ҳарбий ҳамкорлик даражасини оширади.

С.Раҳимов, ЎзА