Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп Путиннинг қароргоҳига дрон ҳужум қилганига ишонмади
15:51 / 2026-01-05

АҚШ Президенти Дональд Трамп бир ҳафта олдин воқеадан жуда ғазаблангани, бундай ҳаракатни қабул қилиб бўлмаслигини айтганига қарамай, декабрь ойи охирида Украина дронлари Россия раҳбари Владимир Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилганига шубҳа билдирди.

- Бу ҳужум ҳақиқатан амалга оширилганига ишонмайман, - деган у журналистларга. - Яқин атрофда нимадир содир бўлди, лекин бу воқеага алоқаси йўқ...

РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров аввалроқ Киев режими 29 декабрь кечаси 91 дрон ёрдамида Путиннинг Новгород вилоятидаги қароргоҳига террор ҳужуми уюштирилганини айтганди. Барча учувчисиз учоқлар ҳаво мудофааси кучлари томонидан йўқ қилингани таъкидланиб, қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

- Киев режимининг Президент қароргоҳига ҳужумидан сўнг АҚШ иштирокидаги музокарани тўхтатиш ниятида эмасмиз, - деган Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари. - Фақат позициямиз қайта кўриб чиқилади.

С.Раҳимов, ЎзА