Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп пандемия шароитида ҳам ўғлини мактабга жўнатишдан қўрқмаслигини маълум қилди
18:39 / 2020-07-23

Унга 14 ёшли ўғлингиз Беррон ва невараларингизни хавотир олмасдан мактабга жўната оласизми, деб савол беришганда у шундай жавоб берди.


«Ҳа, мен хотиржамман», - деди Трамп матбуот анжуманида. Унга 14 ёшли ўғлингиз Беррон ва невараларингизни хавотир олмасдан мактабга жўната оласизми, деб савол беришганда у шундай жавоб берди.

«Мен мактабларнинг очилишини истайман. Биз буни хавфсиз режимда амалга оширамиз», - деди президент. Шу билан бирга, у мактабларнинг очилиши бўйича якуний қарорни маҳаллий ҳокимиятлар қабул қилишини ҳам таъкидлаб ўтди.

Хабарда таъкидланишича, ҳозирда АҚШда мактабларни очиш мақсадга мувофиқми, деган масала Трамп тарафдорлари билан унга қаршилар ўртасида кескин баҳсларга сабаб бўлмоқда.