Трамп ўзининг вафоти ҳақидаги миш-мишга илк бор изоҳ берди
АҚШ Президенти Дональд Трамп соғлигида жиддий муаммо пайдо бўлгани ҳақида миш-миш тарқалиши муносабати билан ижтимоий тармоқ саҳифаси орқали айнан ҳозир ўзини ҳар қачонгидан яхши ҳис қилаётганини айтди.
- Умрим давомида ўзимни ҳеч қачон бунчалик яхши ҳис қилмаганман, - деб ёзган у.
Маълумки, шанба куни эрталаб Ғарб ижтимоий медиа минбарларида Америка етакчисининг эҳтимолий ўлими тўғрисида гап тарқалди.
Бунга вице-президент Жей Ди Вэнснинг "79 ёшли бошлиғига бирор нима бўлса, давлат раҳбари вазифасини бажаришга тайёрлиги" таъкидланган сўзлари сабаб бўлди.
Кейинроқ “Axios” журналисти Барак Равид Оқ уйдаги юқори мартабали мулозим баёнотига таяниб, Трампнинг саломатлиги яхши эканини ёзди.