Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп Оқ уйни фармонлар фабрикасига айлантиряптими?
15:50 / 2025-01-30

АҚШ Президенти Дональд Трамп бошқарув муддатининг дастлабки тўққиз кунида Оқ уй замонавий тарихи учун рекорд даражадаги 38 фармонни имзолади. Бу ҳақда “Ахиос” портали ёзган.

– Трамп федерал ҳукуматни “зарба ва қўрқув” кампанияси ёрдамида тубдан қайта ислоҳ қиляпти, – дейилган хабарда. – Бу Президент ҳокимияти чегараларини бузиб ташламоқда.

Нашр таъкидлаганидек, ҳеч бир Америка етакчиси қисқа вақт ичида бунча кўп фармойиш чиқармаган. Президентлик фаолиятининг биринчи юз кунида фақат Гарри Трумен ва Жо Байден 40 дан ортиқ буйруқни имзолаган. Ҳозирги давлат раҳбарининг суръати бу кўрсаткичдан сезиларли даражада тез.

Трамп ижрога йўналтирган ҳужжатлар ташқи сиёсат ва иммиграция назоратидан тортиб, иқтисодий чоралар ва ҳукумат маблағини чеклашгача бўлган кенг кўламли масалаларни қамраб олган.