Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп нима учун Германиядаги ҳарбийлар сони қисқартирилаётганини тушунтирди
21:54 / 2020-07-31

Қарорга мувофиқ, ушбу давлатдаги 34,5 минг ҳарбий хизматчининг 6,4 минг нафари уйига қайтади, 5,6 минг аскар ва зобит эса Европанинг бошқа мамлакатларига кўчирилади.


АҚШ президенти Доналд Трамп нима сабабдан Германия Федератив Республикаси ҳудудидаги ҳарбийлар миқдорини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганига изоҳ бераркан, ГФР Россияга энергия учун миллиардлаб доллар тўлаётгани, НАТО ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим бўлган солиқлар муддатини эса чўзиб юбораётганини эслатди. Бу ҳақда «Коммерсант» нашри ёзган.

«Германия Россияга энергия учун йилига миллиардлаб доллар беряпти, биз эса Германияни Россиядан ҳимоя қилишимиз керак. Бу нима деган гап? Қолаверса, Германия НАТОга тўланиши керак бўлган ўзига тегишли 2 фоизлик солиқни анча кечиктириб юборди. Қисқаси, биз Германиядан айрим қўшинларни чиқарамиз!», — деб ёзган жаноб Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

АҚШ ҳукумати Германиядаги Америка ҳарбий контингенти қисқартирилишини эълон қилди. Қарорга мувофиқ, ушбу давлатдаги 34,5 минг ҳарбий хизматчининг 6,4 минг нафари уйига қайтади, 5,6 минг аскар ва зобит эса Европанинг бошқа мамлакатларига кўчирилади.