Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп ниҳоят Венесуэланинг муваққат Президенти билан гаплашди
22:00 / 2026-01-15

АҚШ Президенти Дональд Трамп Венесуэла Президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес билан "ажойиб" суҳбат ўтказганини айтди, деб ёзди "Кazinform".

Иккала раҳбар ҳам Николас Мадуро ағдарилгандан бери биринчи марта амалга оширилган телефон қўнғироғини юқори баҳолаган.

— Эрталаб Венесуэланинг муваққат Президенти Делси Родригес билан ажойиб суҳбат уюштирдик, — деган Трамп ижтимоий тармоқ орқали. — Биз Венесуэлани барқарорлаштириш ва тиклашда улкан ютуқларга эришяпмиз. Бугун нефть, минераллар, савдо ва албатта миллий хавфсизлик каби муҳим мавзуларни муҳокама этдик. Ҳамкорлигимиз ҳамма учун таъсирли бўлади. Венесуэла тез орада яна буюк ва гуллаб-яшнаган мамлакатга айланади. Эҳтимол, аввалгидан ҳам яхшироқ бўлар?!

Родригес ўз навбатида мулоқот чоғи кўплаб масалалар кўтарилганини таъкидлади.

— Ўзаро ҳурмат муҳитида узоқ ва хушмуомала суҳбат қуриб, халқларимиз манфаати йўлида икки томонлама кун тартибидаги ҳукуматларимиз ўртасида ҳал қилинмаган муаммоларни таҳлил қилдик, — деб ёзди Родригес ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Г.Сатторова, ЎзА