Трамп наркокартелларга қарши яна зарба бермоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп Лотин Америкасида гиёҳванд моддалар картелларига қарши қуруқликдаги ҳужумлар бошланишини эълон қилди.
– Биз денгиз орқали келаётган гиёҳванд моддалар савдосининг қарийб 96 фоизини тўхтатдик ва энди уларга қарши қуруқлик орқали зарба беришни бошлаяпмиз, - деди у журналистлар билан суҳбатда.
Қўшма Штатлар етакчиси фикрича, бу ҳужумлар бевосита Венесуэлага эмас, балки гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга қаратилади.
С.Раҳимов, ЎзА