Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп: Мексика билан чегара ҳимоясига НАТОни жалб қилиш лозим
17:17 / 2026-01-23

Президент Дональд Трамп АҚШнинг Мексика билан чегараси муҳофазаси учун НАТО кучларидан фойдаланиш таклифини илгари сурди. Америка етакчиси бу ғояни Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддасига таяниб ошкор қилган.

Трамп ижтимоий тармоқда ёзишича, мазкур қадам АҚШни ноқонуний мигрантлардан ҳимоя қилади, чегара хизмати ходимларини бошқа вазифаларга йўналтириш имконини яратади.

Дарвоқе, у аввал бир неча бор НАТО инқирозли вазиятда АҚШга ёрдам бера олишига шубҳа билдирган.

Маълумот ўрнида: НАТО шартномаси 5-моддасида Альянсга аъзо давлатлардан бири ёки бир нечасига қарши қуролли ҳужум бўлса, барча аъзо давлатлар жамоавий чора кўриши мумкинлиги таъкидланган.

Ф Яхшибоева, ЎзА