English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп Лос-Анжелесга қўшин юборди
10:23 / 2025-06-12

АҚШ Президенти ўз маъмуриятининг муҳожирларга нисбатан кескин таъқибига қарши давом этаётган намойишни бостириш учун 700 денгиз пиёдаси билан бирга 2000 нафар Миллий гвардия аскарини Лос-Анжелесга жўнатди.

Бу ҳолат маҳаллий амалдорларнинг кучли танқидига сабаб бўлди. Уларнинг фикрича, Трамп жамоат хавфсизлигини хавф остига қўймоқда, полиция эса ёрдамга муҳтож эмас, деб ёзди "Irna news".

Одатда демократлар устунлик қиладиган Калифорния штати губернатори маслаҳатсиз қўшин юборгани учун Президент Трампни судга берди. Даъвога кўра, ушбу ҳаракат АҚШ Конституцияси ва Калифорния суверенитетини бузади.

Айни пайт Қўшма Штатларнинг бошқа йирик шаҳарлари, жумладан Сан-Франциско, Даллас, Остин, Бостон, Нью-Йорк ва Филадельфияда ҳам норозилик кучайган.

Мусулмон Зиё, ЎзА