Трамп кутилмаган қарорини эълон қилди
АҚШ Президенти Дональд Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтцни лавозимидан четлатди ва мамлакатнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақда “Irna news” ёзган.
Шунингдек, Давлат котиби Марко Рубио миллий хавфсизлик бўйича муваққат маслаҳатчи бўлиши ҳам маълум қилинган.
Ўтган ой Уолтц махсус хабар алмашиш иловасига бир журналистни тасодифан қўшиб, жавобгарликни зиммасига олган эди. Мазкур гуруҳ суҳбатида юқори мартабали амалдорлар Яманга ҳарбий зарба бериш режасини муҳокама қилган.
Етакчининг аксар маслаҳатчилари “ўта шафқатсиз” дея таърифлашадиган Флорида штатидан собиқ конгрессмен Уолтц Трампнинг иккинчи муддатида ҳокимиятни тарк этган илк йирик амалдордир.
Мусулмон Зиё, ЎзА