Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп Канадага 100 фоизлик бож билан таҳдид қилмоқда
15:59 / 2026-01-26

АҚШ президенти Дональд Трамп агар Канада Хитой билан савдо келишуви тузадиган бўлса, унга қарши 100 фоизлик бож жорий қилишини маълум қилди. Трампнинг бу баёноти Вашингтон-Оттава муносабатларида кескинликни яна бир босқичга олиб чиқди.

Канада бош вазири Марк Карни шанба куни эълон қилган видеомурожаатида Трампнинг таҳдидига бевосита тўхталмади. У канадаликларни маҳаллий маҳсулотларни харид қилишга чақириб, ташқи босимлар фонида ички имкониятларга таяниш зарурлигини таъкидлади.

– Биз бошқа давлатлар нима қилишини назорат қила олмаймиз, аммо ўзимиз учун энг яхши мижоз ўзимиз бўла оламиз, -деди у.

Жорий ой бошида Карни ХХРга ташриф буюрди ва совуқлашган муносабатларни тиклашга уриниб, муҳим молиявий келишувларга эришган эди. Қизиғи шундаки, ўша пайтда Трамп бу қадамни ижобий баҳолаб, журналистларга берган интервьюсида “Агар Карни Хитой билан келишув туза олса, бу яхши иш”, деган эди.

Кейинчалик эса позиция кескин ўзгарди. Канада–АҚШ савдоси учун масъул вазир Доминик Лебланнинг айтишича, Хитой билан “эркин савдо битими” ҳақида гап йўқ, фақат айрим муҳим бож масалалари бўйича келишувларга эришилган.

Сўнгги кунларда АҚШ–Канада ўртасидаги таранглик Карни Трампнинг Гренландия масаласидаги сиёсатини танқид қилганидан кейин янада кучайди. Трамп эса Хитой Канададан АҚШ божлари четлаб ўтиладиган “оралиқ ҳудуд” сифатида фойдаланмоқчи бўлиши мумкинлигини иддао қилди. 

Экспертлар фикрича, агар Трамп таҳдиди амалда бажарилса, бу Канада саноати учун жиддий зарба бўлиши мумкин. Металлургия ва машинасозлик каби тармоқлар кучли босим остида қолади.

Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида сўзлаган Карни эса глобал тартиб ўзгараётганини айтиб, “ўрта қудратли давлатлар” бирлашмаса, йирик кучлар томонидан қурбон қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. 

Мусулмон Зиё, ЎзА