Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп: ҳужжатларнинг махфийлиги қолмаганди
14:45 / 2022-08-13

“Mar-a-Lago” қароргоҳида АҚШ Федерал қидирув бюроси томонидан тинтув пайтида топилган барча ҳужжатлар махфийликдан чиқарилган. Қўшма Штатлар собиқ Президенти Дональд Трамп ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида шу ҳақда баёнот берди.

- Биринчидан, барча ҳужжатларнинг махфийлик даражаси, аллақачон, бекор қилинган, дейилади баёнотда. - Иккинчидан, қароргоҳимга ҳужум уюштирмасдан, “ўйин қилмасдан” ҳужжатларни олишлари мумкин эди.

Трамп ҳужжатлардан қачон махфийлик даражаси олиб ташланганига аниқлик киритмади.
Америка Президенти муайян ҳужжатларни таснифлаш ва махфийликдан чиқариш учун кенг ваколатга эга. Бундай ҳаракатни амалга ошириш тартибини ҳам давлат раҳбарининг ўзи белгилайди. Чеклов фақат резведка ходимларининг шахси ҳақидаги материаллар ва ядро соҳасига оид ҳужжатларга тегишли. Қўшма Штатлар Президенти ҳужжатларни ўз хоҳишига кўра ошкор қилолмайди.