Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп Хитойнинг ҳарбий қудратини тилга олди
14:00 / 2025-11-18

АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўзларига кўра, Хитой Қўшма Штатлар билан савдодан тушган фойда ҳисобига ўз қуролли кучларини кучайтиришга муваффақ бўлган.

Маълумки, жорий йилнинг 30 октябрь куни ХХР раҳбари Си Цзиньпин ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп Жанубий Кореянинг Пусан шаҳридаги Кимхэ авиабазасида учрашган эди.

Учрашувдан сўнг томонлар бир йил давом этадиган савдо келишувига эришди. Хусусан, Қўшма Штатлар Хитой товарларига тарифларни 57 фоиздан 47 фоизгача, фентанил тарифларини эса 20 фоиздан 10 фоизгача камайтирди. 

Бундан ташқари, Хитой лидери Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишга рухсат берди. Шунингдек, расмий Пекин ноёб ер ости маъданларини бепул етказиб беришни давом эттиришга рози бўлди.

С.Раҳимов, ЎзА