English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп Хитой товарларига 100 фоиз бож қўймоқчи
22:21 / 2025-10-11

Президент Дональд Трамп 1 ноябрдан бошлаб АҚШга Хитойдан кириб келадиган товарларга 100 фоизлик бож жорий этилишини айтди. Қўшимча равишда жорий бож ҳамда муҳим дастурий таъминот экспорти назорати ҳам белгиланади. Бу ҳақда етакчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Таъкидланишича, Хитой савдо соҳасида ўта тажовузкор сиёсат олиб бориб, 1 ноябрдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарадиган қарийб барча товарлар, жумладан ўзи ишлаб чиқармайдиган маҳсулотларга ҳам кенг кўламли экспорт чеклови жорий этиш ниятида экан. Трамп бундай қарор истисносиз барча мамлакатларга таъсир қилиши мумкинлигига ишонмоқда. Шунингдек, бу чора ХХР томонидан кўп йил олдин ишлаб чиқилган, ўйланган режалиги айтилмоқда.

- Бу ҳатти-ҳаракат халқаро савдода мутлақо мисли кўрилмаган ҳолат, таъбир жоиз бўлса, бошқа давлатлар билан муносабатда маънавий шармандаликдир, - дейди Дональд Трамп. - Қўшма Штатлар 1 ноябрдан бошлаб амалдаги тарифдан ташқари барча Хитой товарларига 100 фоизлик бож жорий этади. Қолаверса, шу куни АҚШ барча муҳим дастурий таъминот воситалари экспортига чеклов қўяди.

Г.Сатторова, ЎзА