Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп: Ҳиндистон Россия нефтидан воз кечди (+видео)
17:16 / 2026-02-04

АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россия нефтини харид қилишни тўхтатишга рози бўлганини маълум қилди. Трампнинг таъкидлашича, Вашингтон ва Деҳли бож тарифларини бекор қилишни назарда тутувчи савдо келишувига эришган. Моди ҳам буни тасдиқлаган, бироқ Россия нефти ҳақида ҳеч қандай фикр билдирмаган.

Келишувга асосан, АҚШ Ҳиндистондан импорт қилинадиган товарларга бож тарифларини 25 фоиздан 18 фоизга туширади, Ҳиндистон эса АҚШдан импорт учун барча бож ва тўсиқларни босқичма-босқич бекор қилиш сари ҳаракат қилади. АҚШ президентининг сўзларига кўра, Ҳиндистон етакчиси энергетика, технология, қишлоқ хўжалиги соҳаларида 500 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги Америка маҳсулотларини харид қилишга ҳам ваъда берган.  

«Дунёдаги икки йирик иқтисодиёт ва энг катта демократик мамлакатлар ҳамкорлик қилса, бу халқларимиз учун фойда келтиради ва ўзаро ҳамкорлик учун улкан имкониятлар очади», - деб ёзди Моди ва Трампни «қадрдон дўстим» деб атади.

Reuters агентлигининг ёзишича, Россияга қарши Ғарб санкциялари жорий этилганидан кейин Ҳиндистон денгиз орқали етказиладиган Россия нефтининг асосий харидорларидан бирига айланган эди. Бундан ташқари  Москва Деҳлига катта чегирмалар тақдим этгани айтилади. Бироқ, Трамп эълон қилганидек, Ҳиндистон Россия нефтидан воз кечгани ҳақидаги хабарга Москва ҳозирча муносабат билдирмади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Furr_sLRzcU" title="Tramp: Hindiston Rossiya neftidan voz kechdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА