English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп глобал тарифлар қарорига ўзгартириш киритди 
08:37 / 2026-02-24

АҚШ президенти савдо сиёсати бўйича Олий суд қарорини кўриб чиқиб, божларни аввал эълон қилинган 10 фоиз ўрнига 15 фоиз қилиб белгилади. 

У ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Мен Қўшма Штатлар етакчиси сифатида ҳозирдан бошлаб айрим мамлакатлар учун 10 фоиз глобал тарифни тўлиқ рухсат этилган ва қонуний тасдиқланган 15 фоиз даражасига кўтараман”, деб ёзди.                                     

Оқ уй раҳбари ўз постида тарифлар “зудлик билан” кучга киришини таъкидлаб, янги тариф даражаси “тўлиқ рухсат этилган” ва қонуний жиҳатдан тасдиқланганини қўшимча қилди. 

Аввалроқ, Трамп АҚШ Олий судининг қароридан сўнг амалдаги тарифлар ўрнига 10 фоизлик глобал тарифларни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолашини айтган эди.                                                 

Г.Сатторова, ЎзА