Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп Гарварддан 1 миллиард доллар талаб қилмоқда
12:07 / 2026-02-03

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўз маъмурияти Гарвард университетидан 1 миллиард доллар товон пули талаб қилиши ва энди мазкур олий ўқув юрти билан ҳеч қандай алоқа қилинмаслигини айтди.

Аввалроқ “New York Times” Гарвард ҳукуматга юзага келган низони ҳал қилиш учун 200 миллион доллар тўлаш талабини рад этгани ҳақида ёзганди. Маъмурият университетни антисемитизмга қарши муваффақиятли кураша олмасликда айблаган.

– Гарвард муваффақиятсизликка учраган, биз энди 1 миллиард доллар товон пули талаб қиламиз ва келажакда университет билан ҳеч қандай алоқада бўлишни истамаймиз, – деб ёзган Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Газета ёзишиича, 2025 йил июль ойи охирида Гарвард Трамп маъмуриятининг университетда Фаластин тарафдорлари норозилик намойишига чиққанда яҳудий талабаларни ҳимоя қилиш талабини илгари суриши ортидан жорий этилган жаримани тўлаш, ўзаро низони ҳал қилиш учун 500 миллион долларгача маблағ ажратишга тайёрлигини билдирган.

Ўтган йил мартда эса Оқ уй Америка университетларидан яҳудий талабаларни ҳимоя қилиш, баъзи олий таълим муассасаларида Фаластин тарафдорлари намойиши сабаб, маблағни қисқартириш билан таҳдид қилган. Апрель ойида университет раҳбарияти ҳукуматнинг кадрлар ва таълим сиёсатида ўзгариш қилиш талабини очиқчасига рад этгач, Таълим вазирлиги Гарвардга ажратилган 2,2 миллиард долларлик давлат маблағи қисқартирилишини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил Америка университетлари кампусларида Фаластин тарафдорларининг норозилиги тўлқини кучайиб, ҳибсга олиш ҳолатлари, полиция билан тўқнашувлар кузатилди. Ғазо секторидаги қуролли можаро туфайли авж олган норозилик иштирокчиларининг асосий талаби Исроилни молиявий қўллаб-қувватлашни тўхтатиш эди.

Г.Сатторова, ЎзА