Трамп энди Колумбия университетини нишонга олди
Трaмп маъмурияти халқаро тадқиқотлар бўлимларидан бирини назорат қилиш топширилмаса, Колумбия университетини федерал молиялаштириш бутунлай тўхтатилиши билан таҳдид қилди, деб ёзди "Euronews".
Пайшанба куни кечқурун федерал ҳокимият томонидан юборилган мактубда Колумбия молиявий келажаги бўйича музокара фақат Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Африка тадқиқотлари департаменти камида беш йилга топширилган тақдирдагина амалга оширилишидан огоҳлантирилган.
АҚШ Президентининг бутун мамлакат бўйлаб университетлар фаолиятини ўзгартиришга уриниши Таълим вазирлиги ва шу йўналишдаги ташкилотларда чуқур хавотир уйғотмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА