Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади
21:27 / 2025-09-23

Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессияси доирасидаги умумий мунозара очилиши кунида АҚШ Президенти Дональд Трамп сўзга чиқиб, қатор баёнотлар берди:

- Қўшма Штатлар Россияга қарши кескин иқтисодий санкция қўллашга тайёр, аммо чоралар самарали бўлиши учун Европа давлатлари Вашингтонга қўшилиб РФ энергия ресурслари харидини тўхтатиши керак. Шунингдек, Хитой ва Ҳиндистон билвосита Украина билан урушни молиялаштираётган асосий манбаларга айланган, чунки Россия нефтини сотиб олишяпти.

Оқ уй раҳбари Эроннинг ядро дастури мавзусига ҳам тўхталди ва "терроризмнинг асосий ҳомийси бўлган" Эрон ядро қуролига эга бўла олмайди, деди.

- Бир неча мамлакат Фаластин давлатини тан олиши ҲАМАСга катта туҳфа, - дея маърузасини давом эттирди Америка раҳбари. - Трамп аввал барча гаровга олинганлар озод этилиши лозимлигини билдирди.

АҚШ Президенти халқаро ҳамжамият биологик қуролни ишлаб чиқиш ва қўллашдан бутунлай воз кечиши муҳимлигини қайд этиб, бу борада халқаро меъёрга амал қилиш зарурлигини ҳам таъкидлади.

С.Раҳимов, ЎзА