English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп Байден маъмуриятининг қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиш стратегиясини танқид қилди
15:48 / 2021-08-13

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп америкалик аскарларни Афғонистондан олиб чиқишда ҳозирги маъмурият қўллаётган стратегияни кескин танқид қилиб, ўзи раҳбарлик қилганида ушбу жараён бошқача ва маълум шартлар асосида кечган бўларди, деди .

"Агар 2020 йилда бўлиб ўтган президент сайлови қалбакилаштирилмаганида эди ва мен ҳозир президент бўлганимда, дунё бизнинг Афғонистонни тарк этишимиз маълум шартларга асосланганини кўрган бўларди", - дейилади  Трамп тарқатган баёнотда.

Собиқ давлат раҳбарининг таъкидлашича, унинг раҳбарлигида аскарлар умуман, бошқача олиб чиқилган ва буни толиблар бошқалардан кўра яхшироқ тушунган бўларди". У шунингдек, “Толибон” ҳаракати вакиллари билан учрашиш тажрибасига эгалигини ҳам қўшимча қилган.

"Ҳозир бўлаётган воқеалар, мақбул эмас, уни янада яхшироқ амалга оширса бўларди", - деди Трамп.