Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп: АҚШда тахминан бир йил аввал коммунизм пайдо бўлган
09:39 / 2022-11-08

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг фикрича, Жо Байден маъмурияти томонидан сиёсий рақибларининг ҳуқуқий таъқиб этилиши демократлар давридаги АҚШ аллақачон социализмдан коммунизмга ўтганидан далолат беради. Бу ҳақда у Огайо штатида тарафдорлари билан учрашувда айтган.

“Мазкур штатдан Трамп 2024 йилда президентликка номзодини қўйиш режасини эълон қилиши кутилмоқда”, деб хабар берди “ТАСС” агентлиги.  

“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мен аллақачон унутган тадбиркорлик фаолиятимни текширишди. Мендан 23 йил аввалги олди-сотди ишлари тўғрисида сўрашди. Бу даврда барча нарсаларни беш марталаб қайта сотганмиз, ҳамма нарса ёдимда турмайди”, деган Трамп.  

“Менимча, биз социализмни соғиндик, у бир йилча аввал ўтиб кетди. Биз ҳозир коммунизм дунёсида яшаяпмиз”, деб қўшимча қилди у.  

Собиқ президент, шунингдек, демократлар сиёсати туфайли АҚШ “учинчи дунё давлати”га айланаётганини айтди.  

 

ЎзА