English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп: АҚШ яқин орада ядровий синов ўтказиш ниятида
20:53 / 2025-11-15

АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтон маъмурияти яқин орада ядро синовини амалга ошириш ниятидалигини маълум қилди. "Режа ядровий каллак портлатилишини назарда тутадими?" деган саволга у шундай жавоб берди: Буни айтишни истамайман, лекин бошқа давлатлар сингари ядровий синов ўтказамиз. Бизда бошқаларга қараганда кўпроқ шундай қурол бор ва аслаҳа синаб кўрилиши керак.

Шунингдек, Америка раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой ўртасида ядро захирасини камайтириш масаласи муҳокама қилинадиган учрашув ўтказилиши тарафдори эканига ҳам урғу берган. Бундан ташқари Вашингтон босими туфайли РФ нефти хариди камайганини ҳам айтиб ўтди.

- РФ нефтини Ҳиндистон ва бошқалар рад этмоқда, - деган у Британиянинг “GB News” телеканалига берган интервьюсида. Бинобарин, у гапларини асосламаган. Етакчи Россия - Украина уруши бартараф қилинишига ишонч билдирди. Қолаверса, Флоридага кетаётган самолётида журналистлар саволларига жавоб бераркан, Теҳрон Вашингтон билан ядровий дастури бўйича келишувга эришмоқчилигини билдирди:

- 22 йилдан бери хоҳлаганимиздек, Эроннинг ядровий салоҳияти олдингидек эмас. Аввал ҳеч бир Президентда қатъийлик етишмаган, биз эса шу ишни қилдик. Эрон энди бутунлай бошқача.

С.Раҳимов, ЎзА