Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп АҚШ ҳарбий бюджетини 50 фоиз оширишни таклиф қилди
17:34 / 2026-01-08

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатнинг 2027 йил учун ҳарбий бюджети 1,5 триллион долларга етказилиши кераклигини билдирди, деб хабар бермоқда “DW” нашри. Унинг сўзларига кўра, айнан шу миқдор Вашингтонга орзу қилинган қуролли кучларни шакллантириш ва миллий хавфсизликни таъминлаш имконини беради.

“Reuters” агентлиги маълумотига кўра, таклиф этилаётган сумма 2026 йил учун белгиланган ҳарбий бюджетдан анча юқори. Трамп оширилган харажат бож тарифи ҳисобига қопланиши мумкинлиги,шунингдек давлат қарзини қисқартириш, ўрта даромадли фуқароларни қўллаб-қувватлаш имкони сақлаб қолинишини ҳам қайд этган.

Маълумки, Конгресс 2025 йил 17 декабрда 2026 молиявий йил учун 901 миллиард долларлик мудофаа бюджетини тасдиқлаган. Ушбу ҳужжат ҳарбийлар маошини 3,8 фоиз ошириш, ҳарбий техника харид қилиш,мамлакатнинг Хитой ва Россияга нисбатан рақобатбардошлигини кучайтириш чораларини ҳам назарда тутган.

Д.Ҳакимов, ЎзА