Трамп Американинг импичмент эълон қилинган учинчи президенти бўлди
AҚШ Вакиллар палатаси Президент Доналд Tрампни иккита масала —ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва Конгресснинг импичментга тўсқинлик қилиши бўйича айблади.
AҚШ Вакиллар палатаси Президент Доналд Tрампни иккита масала —ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва Конгресснинг импичментга тўсқинлик қилиши бўйича айблади.
Шундай қилиб, Tрамп импичмент эълон қилинган АҚШ тарихидаги учинчи президент бўлди. Бироқ, сиёсатчилар хабарига кўра, масала Сенат томонидан якуний қарор қабул қилинмагунча, уни президентликдан четлатилиши ҳақида гапиришга ҳали эрта.
Демократлар сентябрь ойи охирида импичмент бўйича тергов бошланганини эълон қилишгач, импичментга асос сифатида разведка хизмати ходимининг Трамп ҳақидаги махфий хабари – АҚШ президентининг Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбати ҳақидаги шикояти сабаб бўлган.
Исми ошкор қилинмаган разведка ходимининг маълум қилишича, AҚШ раҳбари украиналик ҳамкасбидан ўзининг сиёсий рақиби, собиқ вице-президент Жо Байденга қарши фактларни ошкор қилишга ундови айтилган.
Яъни Байден Украинага 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдамни музлатиб қўйгани учун суриштирув ўтказишга ундаган. Демократларнинг айбловида президент бу иши билан конституцияни бузган ва AҚШ миллий хавфсизлигини таҳдид остига қуйган
Оқ уй раҳбарига ваколатни суиистеъмол қилиш ва Конгресс терговига тўсқинлик қилиш айбловлари қўйилганлиги ортидан Вакиллик палатасининг 230 нафар депутати айбловнинг биринчи бандини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, 197 киши қарши овоз берди, биттаси бетараф қолди. Иккинчи айбловга 229 овоз берилди, 198 конгрессмен қарши овоз берди, биттаси эса бетараф қолди.
Трампга қуйилган иккита айбловда ҳам 2020 йилги сайловларда Демократик партиядан AҚШ президенти лавозимига номзод кўрсатиш учун даъвогарлардан бири бўлган Tулси Габбард (Гавайи штатидан) бетараф қолди.
“Mен виждоним билан импичментга қарши овоз беролмадим, чунки мен Президент Tрампни қонунбузарликда айбдор деб биламан. Лекин мен импичмент учун овоз беролмайман, чунки амалдаги президентни лавозимидан четлатиш партиялараро адоват туфайли келиб чиққан нохолис жараённинг кулминацияси бўлмаслиги керак. Шундай ҳам импичмент ҳақидаги хабарлар бизнинг мамлакатимизни иккига бўлиб ташлади, халқаро майдонда АКШни обрўйсизлантирди", деб баёнот берди у.
Биринчи айбловда Tрампнинг айбловига қарши бўлганлар орасида иккита демократлар бор эди — яқинда Республикачилар партиясига қўшилиши кутилаётган Жефф ван Дреw (Ню-Жерси штатидан), шунингдек Колин Петерсон (Mиннесота штатидан).
Иккинчи айбловга овоз бериш пайтида Демократик партиянинг уч аъзоси қарши чиқишди — Жаред Голден (Mен штатидан) Ван Дреw ва Петерсонга қўшилди.
ВА НИҲОЯТ, TРАМПГА ИМПИЧМЕНТ ҚИЛИНДИ
11 соат давом этган Вакиллик палатаси йиғилишида ва ниҳоят, Tрампга импичмент қилинди.
Вакиллик палатаси спикери Ненси Пелоси Импичмент тўғрисидаги расмий мунозарани очар экан, демократлар айбловнинг ташаббускори эмаслигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, президентнинг қилмиши вакиллик палатасига бошқа чорани қолдирмаган ҳамда миллий хавфсизликни таҳдид остига қуйиб, шахсий сиёсий манфаат кўзланган ва ўзининг расмий ваколатларидан фойдаланган.
Шунингдек, Tрамп Байденга қарши суриштирув бошлаш орқали АҚШ президентлик сайловларига хориж томондан аралашувга замин яратиб берган,
Бир неча соат давомида гапирган демократлар бундай айбловларни айнан бир шаклда ёки ўнлаб марта такрорлашди. Ўз навбатида республикачилар демократларнинг ҳуқуқий меъёрларга риоя қилмасликлари ва республикавий озчиликнинг Конгрессда чиқишларига рухсат бермаганини иддао қилиб, вакиллик палатасининг йиғилишини бирин-кетин тарк эта бошлашди.
Республикачиларнинг фикрига кўра, демократлар импичмент тўғрисида жуда чуқурлашиб кетишган ва буни бошқа ҳар қандай президентга ҳам эълон қилиши мумкин.
Кўплаб республикачилар Tрампга қуйилган айбловлар президентликдан четлатишга сабаб бўладиган “жиддий жиноятлар ва қонунбузарлик“ белгилари йўқлигини айтишди.
Иккала партия ҳам импичмент сайловчиларнинг хоҳиш-иродаси натижаларини бекор қилиши далилларини ўз фойдасига ҳал қилишди. Республикачиларнинг фикрига кўра, демократлар Tрамп учун овоз берган 60 миллиондан ортиқ америкалик сайловчиларнинг овозларини бекор қилишга қарор қилди. Демократлар эса кейинги сайловни кутмасликлари ва Tрампни дарҳол зудлик билан олиб ташлаш кераклигини айтишди.
“Биз келгуси сайловларга президентнинг бу хатти-ҳаракатларидан ўзини ҳимоя қилиш воситаси сифатида фойдаланишига ишонмаймиз, чунки президент ушбу сайловларнинг яхлитлигига таҳдид солиб қуйди“, деди нуфузли демократ Жерролд Надлер.
Шунингдек, агар Tрамп ҳокимиятдан кетса, республикачиларга ҳокимият ўзгариши бўлмайди, вице-президент Mайк Пенс давлат раҳбари бўлади. 2016 йилдаги президентлик сайловларида мағлуб бўлган Демократлар номзоди Ҳиллари Клинтонга Президентлик ваколати топширилмайди.
Энди вакиллик палатасининг айблов хулосаси, AҚШ Сенатига юборилади. Конгресснинг юқори палатасида суд мажлисида сенаторлар томонидан ҳакамлар ҳайъати тайинланади.
Вакиллар палатасидагилар Сенатдаги мунозарада иштирок этолмайдилар, улар шунчаки Tрампнинг айбловчилари ва президент ҳимоячиларининг далилларини жимгина тинглашлари керак бўлади.
Сенатда раислик қилаётган вице-президент Mайк Пенс суд жараёнига қатнашмайди. Импичмент судини АҚШ Олий суди вакили Жон Робертс бошқаради.
Tрампни президентликдан четлатиш учун овоз берувчи сенаторларнинг учдан икки қисмига, яъни 66 овозни талаб қилади. 53 нафар республикачилардан ҳеч бири импичмент учун овоз бермоқчи эмаслигини инобатга олсак, Дональд Трампнинг импичменти вакиллик палатасининг қоғозларидагина қолади.
Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Сенат судни 2020 йилнинг январь ойининг бошларида Aмерикадаги Рождество таътилидан кейин бошлайди.
Тахминан бир ой давом этадиган ва январь ойи охирида ҳукм чиқарилиши мумкин бўлган суд жараёнини кечиктиришдан ҳеч бир томон фойда кўрмайди.
Республикачилар янги далиллар ёки гувоҳлар пайдо бўлиши мумкинлигидан хавотирда.
Демократлар учун суд жараёнининг кечикиши президент сайловолди кампанияларини тўхтатиш билан таҳдид қилишини айтиб, Сенатдаги барча тингловларда қатнашишни талаб қилмоқда.
Демократик сенаторларнинг бир нечтаси президентликка номзодлар — Элизабет Уоррен, Берни Сандерс, Кори Букер, Эми Клобушар ва Mайкл Беннетларни ҳисобга олса, суд кечиктирилмаслиги учун курашишдан чекинмайди.
Aмериканинг амалдаги раҳбарининг сўзларига кўра, парламент қуйи палатасининг импичмент тўғрисидаги қарори “қонунга зид ва сиёсий шантаж билан малакаланади.
Tрамп унга қўйилган айбловлар президент сайлови натижаларини бекор қилишга уриниш эканлигини таъкидлаб, “Вакиллар палатасидаги демократлар ўн миллионлаб америкалик ватанпарварларнинг овозларини бекор қилишга ҳаракат қилаётганини айтди.
"Сиз Aмерика сайловларига аралашасиз, шахсий ва партиявий манфаатларингиз учун Aмерика демократиясини бузасиз, биз ҳеч қандай ёмон иш қилганимиз йўқ“, деди у демократларга мурожаат қилиб.
Оқ уй эса қуйидагича баёнот берди: “парламентнинг юқори палатаси адолатни тиклайди ва Tрампни оқлайди”.
Вакиллар палатасининг президентга импичменти Оқ уйни “миллат тарихидаги энг шармандали сиёсий эпизод“ деб атади.
Tаъкидланишича, қарор “бирорта ҳам Республикачи“ Tрампни лавозимидан четлатишга овоз бермаган вазиятда қабул қилинган. Шу билан бирга, президентга қўйилган айбловлар бўйича ҳеч қандай далиллар келтирилмаган.
Шуҳрат Неъматов