English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп 9 та урушга барҳам бериб, ўнинчисини ўзи бошламоқчи(ми?)
16:35 / 2025-12-01

Сўнгги пайт АҚШ ва Венесуэла муносабатида кескинлик кучайди. Воқеалар ривожи АҚШ Каракасга қарши махсус ҳарбий амалиёт бошлашига ишора қилмоқда.

Шу йил сентябрь-октябрь ойларида Қўшма Штатлар Венесуэла қирғоғида гиёҳванд модда ташиётгани гумон қилинган қайиқларни йўқ қилиш учун бир неча бор ҳарбий кучларига мурожаат қилди.

Америка қонунчилигига кўра, бундай ҳаракат Конгресс розилигини талаб қилиши мумкин. Яъни, Президент Боливар Республикасига расман уруш эълон қилиши керак.

Оқ уй манбалари ва хориж оммавий ахборот воситалари ёзишича, Дональд Трамп Николас Мадуро режимига қарши камида уч йўлни кўриб чиқмоқда. Табиийки, Венесуэла расмийлари бундан жиддий хавотирга тушган. Шунинг учун олдиндан иттифоқчилари – Россия ва Эрондан ҳарбий ёрдам сўрамоқда.

США направили к берегам Венесуэлы целый флот: Может ли Вашингтон готовить  свержение Мадуро - KP.RU

Ҳозирча АҚШ маъмурияти мазкур ҳарбий кампания фақат гиёҳванд моддалар савдогарларига қаратилганини даъво қилмоқда. Трамп Венесуэла режимига қарши ҳарбий амалиёт режалаштирмаганлиги ҳақида бир неча марта очиқ баёнот берганига қарамай, айрим сценарийлар аллақачон унинг иш столида, дейишяпти экспертлар.

Биринчиси – Мадурони генераллар қўллаб-қувватловидан маҳрум қилиш учун глобал миқёсда гиёҳванд модда савдоси билан боғлиқ қатор ҳарбий иншоотларга қарши ҳаво ҳужуми уюштириш. Мазкур йўл танқидчилари айни ҳаракат тескари натижа бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Зеро, бу армия ва разведка агентликларини сўнгги йилларда доимий равишда АҚШ таҳдидига учраётган амалдаги раҳбар атрофида янада бирлаштириши мумкин.

Иккинчи сценарий Мадурони махсус кучлар томонидан ўтказиладиган чекланган ҳарбий амалиёт ёрдамида жисман йўқ қилиш ёки қўлга олишни кўзда тутади. Бунда Трамп маъмурияти Конгресснинг ҳарбий куч ишлатишга рухсатини четлаб ўтиш учун қонуний асосга муҳтож бўлиши мумкин.

Истребители F-35 приземляются в Пуэрто-Рико на фоне напряженности в  отношениях с Венесуэлой | Евронью́с

Учинчи – мураккаброқ ва хавфли вариант ҳам мавжуд: Каракас режими билан тўлақонли урушга киришишни англатадиган. Бошқача айтганда АҚШ ҳукумат бинолари, аэродромлар, муҳим инфратузилма ва ҳеч бўлмаганда асосий нефть конларининг бир қисмини эгаллаш учун армия, ҳаво кучлари, денгиз флоти ва денгиз пиёдалари корпусидан иборат улкан кучларни ишга солади.

Сентябрь ойида Пентагон Кариб денгизидаги АҚШ томонидан назорат қилинадиган ҳудуд, 20 йил давомида ёпиқ бўлган Пуэрто-Рико оролидаги йирик “Рузвельт Роудс” денгиз базасини модернизация қила бошлагани ҳақида хабар тарқалди. Шу билан бирга Вашингтон маъмурий жиҳатдан Виржиния ороли бир қисми ҳисобланган қўшни Цент-Круа оролидаги фуқаролик аэропортларида янги иншоотлар қурмоқда, эскиларини таъмирламоқда.

Зачем Америка восстанавливает базу в Пуэрто-Рико спустя 20 лет? — Haqqin

Пуэрто-Рико ҳам, Цент-Круа ҳам Венесуэла қирғоғидан тахминан 800 километр масофада жойлашган. Пентагон шарқий Кариб денгизида ҳарбий кемалар армадаси,  Йирик ҳаво кучлари,  Армиянинг сараланган махсус кучлар бўлинмаси, Денгиз пиёдалари ва бошқа бўлинмалар контингенти – жами 10 000 дан ортиқ аскарни жамлаган.

АҚШ ҳарбий амалдори, денгиз мутахассиси “Reuters” агентлигига Вашингтоннинг ҳозирги ҳаракати, Венесуэла раҳбариятига босим ўтказиш ва Мадуро режимини қўрқитишга қаратилганини айтган.

Буларнинг бари Лотин Америкасида яна бир уруш ўчоғи пайдо бўлишига ишора қилади, чунки куни кеча Президент Николас Мадуро Қуролли кучлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари, давлат идоралари ва халқ ташкилотларини ягона тизимга бирлаштирадиган миллий мудофаа қўмондонлиги тузиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда етакчининг ўзи маҳаллий телеканал эфирга узатган парламент аъзолари билан учрашувда маълум қилди.

– Миллий мудофаа қўмондонлиги – Боливар доктринасини мустаҳкамловчи қонун қабул қилмоқдамиз, – деди у.

Почему США опять не хотят признавать Мадуро президентом Венесуэлы -  Ведомости

Мадуронинг сўзларига кўра, Венесуэла мудофаа тизими “халқ, армия ва полиция бирлиги” тамойили асосида ишлайди ва жамиятни ҳар қандай шароитда мамлакатни ҳимоя қилишга тайёрлаш асосий мақсад сифатида белгилаб олинади.

Вазиятни Трамп Мадуро шахсига нисбатан айтаётган гаплар ҳам кескинлаштирмоқда. Масалан, АҚШ раҳбари ҳамкасбининг давлат раҳбари сифатида саноқли кунлари қолганини айтди. Пентагон бошлиғи Пит Хегсет эса “оловга мой пуркаш” ниятида гиёҳванд моддалар савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш учун Марказий ва Жанубий Америкадаги АҚШ Жанубий қўмондонлигига “Жеральд Р.Форд” авиа ташувчи гуруҳини жойлаштириш юзасидан кўрсатма берди.

Америка Президенти Мадурога қўшиб колумбиялик ҳамкасби Густаво Петрога нисбатан ҳам кескин айбловлар қўймоқда.

Gustavo Petro: Ex-rebel wins his coalition's primary - BBC News

– Колумбия Президенти гиёҳванд моддалар сотувчиси, – деган эди Трамп Осиёга сафари арафасида Оқ уйда журналистларга.

Қолаверса, Молия вазирлиги мамлакат етакчисининг “Қўшма Штатларни ҳимоя қилиш ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш” қароридан сўнг Колумбия Президенти, унинг рафиқаси Вероника Алкосер, ўғли Николас ва Ички ишлар вазири Армандо Бенедеттига қарши санкция эълон қилган. Вазир Скотт Бесцент тушунтиришича, “Петро лавозимга киришгандан кейин кокаин ишлаб чиқариш рекорд даражага чиққан, у гиёҳванд моддалар картели гуллаб-яшнашига йўл қўйган”.

Петро ушбу баёнотга муносабат билдираркан, “АҚШнинг бу чоралари зулм режимига хос ўзбошимчалик” деди.

ВВС США совершили очередной пролет у границы Венесуэлы - РИА Новости,  28.10.2025

Дональд Трамп шу вақтгача саккиз жойдаги урушга барҳам бергани, агар Украина – Россия зиддиятини ҳам тўхтата олса, тўққизинчиси бўлишини таъкидлаб келмоқда. Бинобарин, Венесуэлага қарши ҳарбий амалиёт, мабодо, йирик қамров касб этадиган бўлса, Америка етакчиси ўзи истамаган ҳолда  уруш сабабчисига айланиб қолиши мумкин. Воқеалар ривожи эса, аввал айтилганидек, шунга қараб кетяпти, чамаси.

Air & Space Forces” журнали ёзишича, октябрь ойи сўнгида АҚШ ҳаво кучларининг бир неча “B-1B Lancer” бомбардимончи самолёти Венесуэла чегараси яқинида навбатдаги тадбирини ўтказган.

– Бу амалиёт учоқлари Каракас ва Лотин Америкаси мамлакати гиёҳванд моддалар картелига қаратилган АҚШ кучи намойиши доирасида Венесуэла яқинида учиб ўтди, – дея таъкидлаган нашр.

Таъкидланишича, мазкур миссия 15 октябрдан кейин Америка тўпчи самолётлари иштирокидаги учинчи шундай парвоздир. Пентагоннинг ўзи айни ҳаракатни “бомбалаш ҳаракати намойиши” дея таърифлаган.

С.Раҳимов, ЎзА шарҳловчиси