Трамп: 2024 йилдаги сайловда Президентликка номзодимни қўяман
АҚШнинг собиқ раҳбари Дональд Трамп 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида қатнашишга менга ҳеч нарса тўсқинлиқ қилолмайди, деди “Newsmax” телеканалига берган интервьюсида.
“Биз мамлакатни қайтадан буюк қилишимиз керак. Мен давлатимни яхши кўраман, мамлакатга фойда келтиришни хоҳлайман”.
Трамп аввалроқ 2022 йил ноябрь ойида Конгрессга бўлиб ўтадиган оралиқ сайлов пайти иккинчи марта Президентликка номзодини расман эълон қилиши тўғрисида айтганди.