English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистоннинг МДҲ мамлакатлари билан савдо ҳажми қарийб 50 фоизга ошган
17:20 / 2022-04-04

Сўнгги пайтларда Тожикистон МДҲ мамлакатлари билан ўзаро савдо ҳажмини кескин оширмоқда.

Sputnik  агентлигининг мамлакат иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги матбуот хизматига таяниб ёзишича, 2020 йилнинг дастлабки икки ойида бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даври билан солиштирганда 47,1 фоизга ошган.

«Ўтган икки ой давомида Тожикистон билан МДҲ мамлакатлари ўртасида савдо-сотиқ  ҳажми 602,2 миллион долларни ташкил этди. Тожикистоннинг ташқи савдо ҳажмида МДҲ мамлакатлари улуши 52,7 фоизни ташкил этди», – дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, савдо ҳажми МДҲнинг 6 та мамлакати билан ошган. Аксинча, Озарбайжон, Арманистон, Молдова ва Қирғизистон билан савдо айланмаси ушбу даврда камайган.

Тожикистоннинг МДҲ мамлакатлари орасидаги асосий савдо шериклари Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳисобланади. Ўтган икки ойда Тожикистон Ўзбекистон билан 93,7 миллион долларлик савдони амалга оширгани айтилмоқда.