Тожикистонликлар “E-IJRO AUKSION” фаолиятини ўрганди
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази“ ДУК фаолияти билан танишиш мақсадида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Ижро хизмати бошлиғи Илёс Идрисзода бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Марказ директори Муҳиддин Ходжаев меҳмонларга дастлаб, марказ фаолияти, шу кунга қадар амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида сўзлаб берди. Делегация аъзолари ташрифдан мақсад ҳам ўз фаолиятларини такомиллаштириш, мулкларни реализация қилишда юқори самарадорликка эришиш ва бу борада Ўзбекистон тажрибасини ўрганишни ният қилганликлари қайд этди.
Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги соҳавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш, истиқболли алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, делегация аъзоларига Марказ фаолияти, онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш тартиби, хабарномаларни қабул қилиб олиш, мол-мулкларни реализация қилиш, аукцион савдоларни электрон тарзда ташкил этиш тартиби кўрсатиб ўтилди.
Марказ операторлари ва дастурий таъминот яратувчи мутахассислар фаолияти ўртоқлашилди.
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази“ ДУК PR хизмати