Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистонга Қирғизистондан делегация келди
14:11 / 2022-10-11

Қирғизистон вакиллари тожикистонлик ҳамкасблари билан музокара олиб бориш учун Душанбе шаҳрига етиб келишди, деб маълум қилмоқда Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижро органи матбуот хизмати.

«4 кунга мўлжалланган музокаралар мавзуси икки давлат ўртасидаги чегараларни демаркация қилишга бағишланади», - дея таъкидланади матбуот хизмати тарқатган хабарда. 

Маълумки, икки мамлакат ўртасида бўлиб олинмаган ҳудудлар мавжудлиги учун тез-тез отишмалар содир бўлмоқда. Чегара можароларига асосан участкаларнинг неделимитация қилинмагани, яъни давлат чегараси қаердан ўтишини аниқлаб бўлмаслиги сабаб бўлмоқда. 

Тожикистон - Қирғизистон чегараларидаги сўнгги кескинлашув 14 ва 16 сентябрь кунлари кузатилди. Отишмалар натижасида Тожикистон томонидан 40 киши ҳалок бўлди, яна бир неча ўн киши жароҳат олган.