Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистонга COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши 500 минг доза вакцина етказиб берилади
10:22 / 2022-06-14

Жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрига амалга оширган ташрифи доирасида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулки бошқаруви қўмитаси раиси С.Қодирзода билан учрашди.

Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва уни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди. Хусусан, Тожикистон делегацияси раҳбари Қодирзода томонидан икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда сўнгги 6 йил давомида жиддий ва ижобий ўзгаришлар юз бераётгани таъкидланди.

Инновацион ривожланиш вазири ўзбек-хитой олимлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини Тожикистон Республикасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ўз таклифларини берди. Вакцина рўйхатга олингач, ўзбек томон ҳамкорлар билан биргаликда 500 минг доза вакцина юбориши кўзда тутилмоқда.

Суҳбат сўнггида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида инновацион ишбилармонлик ва стартап лойиҳалари доирасида тажриба алмашишга келишиб олинди.

ЎзА